Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги қурилиш компаниясига ҳавони ифлослантиргани учун 1 миллиард сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди
Ҳодисалар

Тошкентдаги қурилиш компаниясига ҳавони ифлослантиргани учун 1 миллиард сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди

127
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги қурилиш объектида экологик талаблар бузилгани аниқланди. Ушбу компания қурилиш майдонидан чиқaётган юк машиналари ғилдиракларини ювиш постлари йўқлиги сабабли кўчаларнинг 2–2,5 километрлик қисмига лой ва тупроқ олиб чиққан. Корхонага атроф-муҳитга етказилган зарар учун 1,23 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экология полицияси ходимлари фуқаролар мурожаатлари асосида корхона фаолиятини ўрганган. Текширув давомида қурилиш майдонида чанг кўтарилишининг олдини олиш учун сув сепиш ускуналари ўрнатилмагани ҳам аниқланган.

Шунингдек, ҳавони муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган, давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган талаблар бажарилмаган. Ерости автотураргоҳи ҳам экспертизадан ўтган лойиҳада назарда тутилмагани маълум бўлган.

Бундан ташқари, қурилиш майдонидаги котлованлардан қазиб олинган 87 минг куб метрдан ортиқ тупроқ қаерга жойлаштирилгани бўйича ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 202-сон қарорига асосан корхонага 1,23 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланган.

Масъуллар компанияга камчиликларни бартараф этиш, чанг кўтарилишининг олдини олиш, ҳудудга дарахт кўчатлари экиш ва бошқа экологик талабларни бажариш бўйича кўрсатмалар берган.

Бундан олдин Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги саноат корхонасида ҳам атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрдан бир неча баравар юқори экани аниқланганди. 2026 йил 7 ноябрь куни эълон қилинган текширув натижаларига кўра, корхонага атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 миллиард 630 миллион 920 минг 419 сўм компенсация тўлови белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...