Загрузка
Загрузка
Тошкентга истеъмолга яроқсиз гўштнинг йирик партиясини олиб  кирмоқчи бўлган гуруҳ тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган
Ҳодисалар

Тошкентга истеъмолга яроқсиз гўштнинг йирик партиясини олиб кирмоқчи бўлган гуруҳ тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган

592
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББнинг тезкор ходимлари байрам арафасида Қашқадарёдан пойтахтга истеъмолга яроқсиз гўштнинг йирик партиясини олиб кирмоқчи бўлган гуруҳни қўлга олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гўштни олиб кириш вақти жиноятчилар томонидан тасодифан танланмаган, чунки байрамолди шошма-шошарликда ўзбекистонликлар дастурхон учун   егулик танлар экан, кўпчилик гўшт маҳсулотларининг сертификатига эътибор бермайди, сотувчилар эса харидорларга   сифатсиз маҳсулотларни осонликча “ўтказиши” мумкин.

Воқеанинг бошланиши шундай бўлган: ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 1 декабрь куни ўтказилган махсус тадбир чоғида зарурий ҳужжатларсиз пойтахт бозорларига истеъмолга яроқсиз катта миқдордаги гўшт маҳсулотларини олиб киришга уринаётган Қашқадарё вилоятининг тўрт нафар кишисини қўлга олишган.

Янгийўл туманидаги улардан бирининг уйида ўтказилган тинтув чоғида ҳеч қандай ҳужжатсиз қарийб 600 кг гўшт сақланган учта йирик музлатгич топилган. Зангиота туманидаги яна бир уйда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 530 килограммга яқин, Жиззах вилоятидаги бир уйда – 500 килограммдан зиёд гўшт борлигини аниқлашган.

Махсус операция давом эттирилиб, натижада Шайхонтоҳур туманида “Дамас” тўхтатилган ва тезкор ходимлар яна 50 кг гўшт маҳсулотларини топишган. Машинани Қашқадарёлик қўлга олинганлардан бирининг жияни бошқариб келган.

Айни пайтда барча қўлга олинганларга нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда, мутахассислар гўшт сифатсиз ва уни истеъмол қилиш мумкин эмаслигини тасдиқлашган.  

Бир ўйлаб кўрингчи, бу жиноятчилар ўз вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тўхтатилмаганида, қанча ўзбекистонликлар зарар кўриши мумкин эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...