Загрузка
Загрузка
Тошкентлик 14 ёшли қизни зўрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг иккита ўртоғи ниҳоят қамалди
Ҳодисалар

Тошкентлик 14 ёшли қизни зўрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг иккита ўртоғи ниҳоят қамалди

634
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик 14 ёшли қизни зўрлаган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг иккита дўсти 2 йилдан 4 йилгача қамоққа ҳукм қилинди. 

Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳасининг раҳбари Ирина Мативиенко хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, бу мудҳиш воқеа жорий йилнинг баҳорида Миробод туманида юз берган. Ўқитувчи ва унинг икки нафар ўртоғи 8 синф ўқувчиси билан “бутилочка” ўйнашган, қиз ютқизгандан сўнг эса ундан жинсий алоқа қилишни талаб этишган. Натижада уч нафар эркак қизни зўрлашган.

"Ўқитувчи ва унинг дўстлари томонидан зўрланган саккизинчи синф ўқувчиси ҳақида нисбатан яхши янгилик бор. Қизнинг онаси суд жараёни тугаганини айтди. Унга тўрт йил, ўртоқларига икки йил берилди. Маҳкумлар суд залидан олиб чиқиб кетилди. Қизнинг онаси ва адвокатлари адолат учун курашни давом эттирадилар, чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам улар 128 (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) моддаси бўйича судланган. Уларни 118 модда (гуруҳ бўлиб зўрлаш) бўйича судлашгача борамиз ва бунга   интиламиз", - у деди.

Қиз эндигина 14 ёшда бўлган ва бир қатор сабабларга кўра жинсий алоқага онгли равишда розилик бера олмаган. Ўқитувчи эса ўқувчилар олдида муайян мақом ва кучга эга шахсдир. Наҳотки Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам зўравонлар ва педофиллар учун жаннатмакон ўлка бўлса ?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+