Загрузка
Загрузка
Тошкентлик фирибгарлар қалбақи долларлар ёрдамида фуқароларни алдашнинг янги усулини ўйлаб топишган
Ҳодисалар

Тошкентлик фирибгарлар қалбақи долларлар ёрдамида фуқароларни алдашнинг янги усулини ўйлаб топишган

811
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик фирибгарлар қалбақи долларлар ёрдамида фуқароларни алдашнинг янги усулини ўйлаб топишган. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Илгари ўғрилик учун судланган 29 ёшли Элмурод тез ва осон пул топиш учун қалбақи долларлар   ёрдамида фуқароларни алдашнинг ғайриқонуний йўлини ўйлаб топган. Пулларни айланмага қўйиб юбориш у учун иккита таниши билан тил бириктирган.

Улар қўллаган схема жуда оддий эди. Эркаклар қалбаки доллар сотиб олишга қарор қилишган. Бироқ, қўлга тушмаслик учун Интернетдан телефон сотиш ҳақидаги эълонни топиб олишган. Натижада улар қалбаки долларга телефон харид қилиб, ҳақиқий доллар эвазига пуллашган.

“Мен танишимдан қалбаки 500 доллар сотиб олдим. Ҳар бир купюра менга 300 мингга тушди. Сўнгра танишим билан бирга Интернет орқали телефон сотиш эълонини қидира бошладик, маъқулини топиб, сотувчи билан учрашдик. Мен унга қалбаки пуллар билан ҳисоб-китоб қилдим, кейинчалик телефонни 250 долларга сотдим. Олган пулларимизни бўлишиб олиб, сарфладик”, - деди қўлга олинганлар фуқаро.

Алданган сотувчи ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига мурожаат қилганидан сўнг фирибгарлик схемаси фош қилинган. Қонунбузарлар тезда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 176 моддаси 2 қисми (қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматбаҳо қоғозларни тайёрлаш ва сотиш) бўйича жиноий иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари жиноий ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўришмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+