Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 18 июль куни Тошкентнинг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида соат 10:35 дан бошлаб "Ҳадра" подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг айрим ҳудудларида (аниқ манзиллар очиқланмаган) қисқа муддатли электр узилишлари юз бериши мумкин.
Туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари носозликни имкони борича тезроқ бартараф этиш чораларини кўраётганини маълум қилган.
Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида қўшимча трансформатор ўрнатиш ишлари сабабли соат 17:00 гача 956-сонли трансформатор пункти вақтинча электр таъминотидан узилган.
Натижада Олимлар, Навниҳол, Неъмат, Олийҳиммат, Музрабод, Дўрмон йўли, Тепамасжид ва Гулбаданбегим кўчаларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ишлар якунланганидан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Изоҳлар мавжуд емас