Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қатнашчилари ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган ҳолда автомобил бошқарган Tesla ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми чиқарилди.
Суд матбуот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчининг ҳаракатлари йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи қоидабузарлик деб топилган.
Суд қарорига кўра, у бир йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга 25 БҲМ (10,3 миллион сўм) миқдорида жарима тайинланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бундай қоидабузарликларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини эслатиб, ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 июлига қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қоидабузарлик содир этган 399 269 нафар фуқарога нисбатан "Маъмурий огоҳлантириш" чораси кўрилганди, шунингдек, 671 нафар ҳайдовчи жарима баллари лимитидан ошиб кетган эди.

Изоҳлар мавжуд емас