Загрузка
Загрузка
Сохта my.gov.uz сайти орқали 456 фуқарони алдаган кибергуруҳ фош этилди
Ҳодисалар

Сохта my.gov.uz сайти орқали 456 фуқарони алдаган кибергуруҳ фош этилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар органлари 456 нафар фуқарони интернет орқали алдаб, уларнинг банк карталаридан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган кибержиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. 

Тергов маълумотларига кўра, 34 ёшли Хоразм вилоятида туғилган шахс давлатнинг my.gov.uz платформасига ўхшаш сохта сайт яратиб, Instagram орқали "компенсация расмийлаштириш" ҳақида ёлғон реклама тарқатган. Фуқаролар анкета тўлдириб, банк картаси маълумотларини киритганидан сўнг, уларнинг ҳисобидаги маблағлар ечиб олинган. 

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ таркибига 24 ва 20 ёшли шахслар ҳам жалб қилинган. Улар 26 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 293 та "дроп" банк картаси орқали маблағларни айлантириб, Telegram мессенжеридаги криптоботлар ёрдамида криптоактивларга ўтказган. 

Андижон вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзолари аниқланган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 278-6-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги беш йил ичида кибержиноятлар сони 68 баробарга ошган. Фақат жорий йилнинг ўзида 46 мингдан ортиқ кибержиноят аниқланиб, улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга 1,2 триллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...