Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Иордания пойтахти Аммон шаҳрида ўтган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Икки кунлик мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик дзюдочилар 20 та медални қўлга киритди. Шундан 11 таси олтин, қолганлари кумуш ва бронза медалларидан иборат бўлди.
Мусобақанинг иккинчи кунида терма жамоа 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Осиё чемпионлари Беҳрузбек Усмонов (-73 кг), Жўрабек Эшпўлатов (-90 кг), Алибек Дурдиев (+90 кг), Зуҳра Алимова (-57 кг) ва Паризода Йўлдошева (-63 кг) бўлди.
Самандар Суннатов (-81 кг) ва Динора Самандарова (-63 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Пошшожон Жумабоева (-70 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақанинг биринчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси 12 та, жумладан 6 та олтин медални қўлга киритган эди. Бугун эса Аммонда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Изоҳлар мавжуд емас