Загрузка
Загрузка
Туркия 10 дан зиёд фуқарони алдаган киберфирибгарни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Ҳодисалар

Туркия 10 дан зиёд фуқарони алдаган киберфирибгарни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиядан киберфирибгарлик ва пул ўзлаштиришда айбланиб, қидирувда бўлган 20 ёшли йигит Ўзбекистонга депортация қилинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, 10 дан ортиқ ҳамюртларимиз унинг қурбонига айланган.

Қўлга олиш Туркия ва Ўзбекистон ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида амалга оширилди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати. Натижада йигит Ўзбекистонга депортация қилинган.

Фигурантнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилишлари мумкин.

Аввалроқ хабар берилганидек, сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда кибержиноятлар сони 68 баробарга ошган. Фақат жорий йилнинг ўзида 46 мингдан ортиқ кибержиноят аниқланиб, улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга 1,2 триллион сўмдан зиёд зарар етказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...