Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркияда сўнгги ҳафталарда икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг вафоти қайд этилди. Бу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 май куни 29 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат ўз жонига қасд қилиш деб баҳоланмоқда. Ҳозирда марҳуманинг жасадини Ватанга қайтариш ва яқинларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, май ойи бошида Туркиянинг Сакария вилоятида жойлашган алюминий заводида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 54 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича зарур процессуал ва консуллик ишлари якунланиб, марҳумнинг жасади Ўзбекистонга юборилган.
Ҳозирда ҳар икки вазият юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Бурятия Республикасида икки ўзбекистонлик қурилаётган уйнинг еттинчи қаватидан қулаб тушганди. Натижада улардан бири ҳалок бўлган эди, иккинчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганди.
Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди
21
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

Изоҳлар мавжуд емас