Туркияда яна бир аёлнинг жасади топилди, тахминларга кўра у Ўзбекистон фуқароси
Ҳодисалар

Туркияда яна бир аёлнинг жасади топилди, тахминларга кўра у Ўзбекистон фуқароси

60

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркиянинг Баликесир вилоятидаги ўрмон ҳудудида 2 март куни аёл кишининг жасади топилган бўлиб, дастлабки тахминларга кўра, у жорий йилнинг 21 январидан буён бедарак йўқолган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафруз Чўлиевага тегишли бўлиши мумкин. 

Ҳалок бўлган аёлнинг Дилафрўз эканига кийим қолдиқлари мос келаётгани сабабли тахмин қилинмоқда — топилган кийим парчалари у охирги марта кийган кийимлар тавсифига ўхшайди.

Дилафруз Чўлиеванинг бедарак йўқолиши иши доирасида Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари яна бир Ўзбекистон фуқаросини қўлга олган. Бунга техник воситалар орқали аниқланган маълумотлар сабаб бўлган: аёлнинг телефонидан охирги марта мазкур шахснинг уйи атрофида сигнал келган.

Аниқланишича, 46 ёшли Дилафруз Чўлиева Туркияда қонуний асосда яшаб келган ва Баликесир вилоятининг Бурхание туманида ишлаган. У 21 январь куни ғойиб бўлганидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари турли версияларни ишлаб чиқишди, аммо 2 март куни топилганидан сўнг тергов зўравонлик ўлими версиясига эътибор қаратди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари маҳаллий полиция билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда шахсни тўлиқ идентификация қилиш жараёни мувофиқлаштирилмоқда.

Аёлнинг оиласи юз берган ҳодиса ҳақида хабардор қилинган ва ҳозирда жасаднинг шахсини тўлиқ тасдиқлаш учун ДНК-таҳлили натижалари кутилмоқда. Ўзбекистон томони ўз ватандошларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чораларни кўришда давом этишини маълум қилган.

Ушбу ҳодиса жорий йилнинг январь ойида Истанбулда икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши билан боғлиқ сўнгги иш фонида қайд этилган бўлиб, бу расмийларнинг чет эл фуқаролари хавфсизлигига эътиборини кучайтирди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...