Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун эрта тонгда Янгийўлда аёлни турмуш ўртоғи аёвсиз калтаклаган. Дастлабки тергов маълумотлари Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, воқеа бугун эрталаб соат 05:00 атрофида содир бўлган. Бу ҳақда гувоҳлар хабар беришди.
Маълум бўлишича, 27 ва 20 ёшли эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан. Бунинг натижасида аёл уйдан олиб чиқган пичоқ билан турмуш ўртоғининг машинасини шинаси тешган. Эркак пичоқни олмоқчи бўлганида, аёл уни беришдан бош тортган. Бунинг учун у аёлни аёвсиз калтаклай бошлаган.
Эр-хотиндан ҳеч бири ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 37 ёшли эркак маиший жанжал оқибатида ҳомиладор хотинини аёвсиз калтаклаганди.

Изоҳлар мавжуд емас