Урганчда қизларни фоҳишалик учун  сотиб келган аёл  ушланган.  Ҳар-бири учун  у 1-1,5  минг доллардан  олган
Ҳодисалар

Урганчда қизларни фоҳишалик учун сотиб келган аёл ушланган. Ҳар-бири учун у 1-1,5 минг доллардан олган

641

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Урганчда вояга етмаган қизларни фоҳишалик учун сотиб келган аёл ушланган. Мухбиримиз хабар беришича, ҳар-бири учун у 1-1,5 минг доллардан олиб келган.   

“2021 йил 2 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушган аризага кўра, Р.М. исмли аёл, ёш вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётганлиги маълум қилинган”, - дея маълум қилмоқда ИИВ. 

Тезкор тадбир давомида, 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Р.М., шартли харидор сифатида жалб қилинган М.Мга 1.400  АҚШ доллари эвазига икки нафар қиз – 19 ва 21 ёшли урганчликларни 7 кунга Самарқанд вилоятига  фоҳишалик қилиб келиш учун сотиб, пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан   Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...