Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини муомалага киритишнинг олди олинди. ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан "Хавфсиз ва соғлом юрт" тадбири доирасида ўтказилган рейдларда умумий вазни 1 килограммга яқин гашиш ва юзлаб каннабис буталари мусодара қилинди.
Урганч туманида Россия Федерациясидан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган 26 ёшли муқаддам судланган шахс қўлга олинган. Унинг ёнидан топилган жўнатма текширилганда, 10 та шоколад пакети ичига усталик билан яширилган 967 грамм "гашиш" моддаси борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўтказилган яна бир амалиётда 38 ёшли маҳаллий фуқаро ўз ерида сотиш мақсадида 423 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Ҳар икки ҳолат бўйича ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Тошкентда "Қўйлиқ" бозори яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари опий ва гашиш каби оғир гиёҳванд моддаларнинг катта партиясини аниқлаб, мусодара қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас