Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг июнида юртимиз "яшил" энергетика соҳасида катта сакрашни амалга оширди — экологик тоза қувват ишлаб чиқариш ҳажми бирданига 22,9 % га кўпайди.Ёзнинг илк ойида кузатилган ушбу кескин ўсишга янги қуёш ва шамол электр станцияларининг тўлиқ қувват билан ишга туширилиши асосий туртки бўлгани айтилмоқда.
Ўтган ой давомида мамлакатимиздаги йирик қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 1 милиард 293,7 милион киловатт соат электр қуввати етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 241,2 милион киловатт соатга кўпдир. Ишлаб чиқарилган энергиянинг асосий қисми, яъни 1 миллиард 48 миллион киловатт соати қуёш фотоэлектр станциялари (ФЕС) ҳисобига тўғри келган бўлса, қолган 245,7 миллион киловатт соати шамол электр станциялари (ШЕС) томонидан генерация қилинган.
Мазкур кўрсаткичлар туфайли 344 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилган ва атмосферага 743 минг тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинган. Таққослаш учун, 2025 йил июнида ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллиард 52 миллион киловатт соатни ташкил этган эди. Жорий июнь ойидаги энергия ҳажми ўртача 6,5 милион хонадоннинг бир ойлик эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.
Ўзбекистон ҳукумати 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий энергия балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилган. Июнь ойидаги ушбу рекорд кўрсаткичлар белгиланган маррага режадагидан кўра тезроқ яқинлашаётгани хабар қилинмоқда.
Маълумот учун, 13 март куни Ўзбекистон энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия манбалари улуши бўйича янги рекорд қайд этилганди. Соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатда жами электр энергияси истеъмоли 9,9 минг мегаваттни ташкил этиб, шундан 4,3 минг мегаватти, яъни 43 фоизи "яшил" манбалар ҳисобидан қопланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас