ЙПХ  инспектори  автомобилдаги оддий  отвёрткани  совуқ қурол  сифатида  баҳолаган.  ИИББ  мазкур ҳолат  бўйича  суриштирув  ўтказмоқда
Ҳодисалар

ЙПХ инспектори автомобилдаги оддий отвёрткани совуқ қурол сифатида баҳолаган. ИИББ мазкур ҳолат бўйича суриштирув ўтказмоқда

605

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  ЙПХ инспектори автомобилдаги оддий отверткани совуқ қурол сифатида баҳолаган. ИИББ мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

Мазкур қизиқ воқеа хусусида биринчи бўлиб таниқли блогер, рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов (Kurbanoff.net) айтиб берган.

“Кеча бир ўқувчи ёзди. Ҳикоясини айтиб берди. Уни ЙҲХХ ходимлари йўлда тўхтатиб, ҳужжатларни тақдим қилишни сўрашган. Ҳайдовчи эса уларнинг ҳужжатларини сўраган. Ходимларнинг жаҳли чиқиб, машинани   текширишни бошлашган. Лекин отвёрткадан бошқа ҳеч нарса топилмаган ва уни “совуқ қурол”   сифатида расмийлаштиришган”, - дея қайд этилмоқда Kurbanoff.net. Телеграм-каналида.

Бу ҳодиса Тошкент вилояти ИИББ томонидан қуйидагича изоҳланган.

"23 март куни тахминан 23:00да Тошкент вилояти Зангиота тумани Токзор маҳалласида ЙПХ назорат пунктида ходим Ж.Искандаров “Спарк” машинасини тўхтатган. Гувоҳлар иштирокида ўтказилган текширув чоғида профилактика инспектори А. Алманов автомобилдаги отвёрткани “совуқ қурол” деб ҳисоблаб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган", - дея қайд этмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+