ЙПХ ходимини сўккан ҳайдовчи жазога тортилди
Ҳодисалар

ЙПХ ходимини сўккан ҳайдовчи жазога тортилди

39

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ўзини тия олмай, йўл патруль инспекторини ҳақорат қилган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Арзимаган "алам" катта молиявий жаримага сабаб бўлди.

Жорий йилнинг 11 январь куни Қамчиқ довонида Man юк машинаси ҳайдовчиси ҳужжатлари йўқлиги сабабли ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган.

Қонун доирасида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига йўлланган.

Бироқ бундан ғазабланган ҳайдовчи "Instagram"даги ЙПХ фаолиятини ёритувчи саҳифага кириб, инспекторнинг шаъни ва ғурурига тегадиган ўта қўпол ва ҳақоратли изоҳлар қолдирган.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди ушбу ҳолатни кўриб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жазо тайинлаган. Унга кўра фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари — 8 240 000 сўм жаримага тортилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкентда Gentra ҳайдовчиси йўл-патруль хизмати инспекторини машина капотида судраб кетганди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси - "Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш" билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...