Юнусободда эркак ўз танишини совуққонлик билан ўлдирди

9 October 2019, 16:40 27 ... Ҳодисалар
Юнусободда эркак ўз танишини совуққонлик билан ўлдирди

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Тошкентнинг Юнусобод туманида қотиллик содир этилган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

”8 октябрь куни тахминан соат 18:30да С.Л. исмли шахс (1977 йилда туғилган) Юнусобод туманининг 12-даҳасида жойлашган ўз хонадонида таниши билан спиртли ичимлик истеъмол қилиши натижасида келиб чиққан жанжал давомида уни бир неча марта пичоқ билан урган. Натижада таниши вафот этган”, - деб маълумот бермоқда Бош прокуратура.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш