Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фуқароси юк машинасида россиялик  божхоначига  қасддан бостириб борганлиги учун  судланди
Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси юк машинасида россиялик божхоначига қасддан бостириб борганлиги учун судланди

526
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  ЯА. Смоленск божхонаси СОБР бўлинмаси бошлиғига қасддан ҳужум қилганлиги учун ўзбекистонлик ҳайдовчига ҳукм чиқарилди. Batafsil.uz.  мухбири хабар беришича, 30 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчи чегарачига юк машинаси билан бостириб бориб, унинг икки оёғига шикаст етказган.

Ҳайдовчи ва чегарачи ўртасидаги низо сентябрь ойида юз берган. Смоленск вилояти Руднянск тумани Могильно – Кругловка йўлида Смоленск божхонаси ходимлари томонидан ҳужжатларни текшириш учун ўзбекистонлик фуқаро бошқарувида бўлган юк ташиш транспорт воситаси тўхтатилган.

Ҳайдовчи ҳокимият вакилларининг қонуний талабига буйсунмасдан, юк машинасини тўхтатмаган ҳолда йўлнинг темир чегарасига қаратиб ҳайдаган. Бу борада Смоленск божхонаси СОБР бўлинмаси бошлиғи турли даражадаги жароҳат олган.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Москва ҳудудлараро транспорт тергов бошқармаси берган маълумотга кўра, суд ўзбекистонлик фуқарони Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318 -моддаси 2 – қисми (ҳокимият вакили томонидан хизмат вазифасини бажарилаётганда унинг ҳаёти ёки соғлиги учун ҳавфли бўлган зўравонлик қилиш) бўйича айдбор деб топган.

Ҳайдовчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиб, жазони умумий тартибдаги тузатиш колониясида ўтади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+