Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари оммавий муштлашиш учун Россиядан чиқариб юборилади
Ҳодисалар

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари оммавий муштлашиш учун Россиядан чиқариб юборилади

544
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юздан ортиқ фуқаролари Москвадаги қурилиш майдончасида оммавий муштлашгани учун Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Москва шаҳри Троицк судига ҳавола қилган ҳолда РИА “Новости”маълум қилмоқда. 

Суд маълумотларига кўра, мигрантларни чет эл фуқаролари учун вақтинчалик сақлаш Марказларига жойлаштириш бўйича 107та қарор қабул қилинган. Улар муассасада 90 кун бўлиб, шундан кейин Россиядан чиқариб юборилади.

Аввалроқ маълум қилинишича, мигрантлар ўртасидаги можаро 1 апрель куни Москва турар-жой мажмуасининг қурилиш майдончасида содир бўлган. Муштлашишга тожикистонлик ишчи ўзбекистонлик ҳамкасбини "аҳмоқ" деган сўз билан ҳақорат қилиши сабаб   бўлган. Воқеадан кейин можаро иштирокчилари маъмурий жавобгарликка тортилган, полиция эса уларнинг мамлакатда қолиш муддатини қисқартириш ва депортация қилишга қарор қилган.

“Газетой.Ru” билан суҳбатда Россиядаги тожикистонликлар Иттифоқи раиси Абдулло Давлатов можаро мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазон ойининг бошида юз берганидан ҳайрон қолганини айтган. У Москвадаги мигрантлар ўртасидаги низо “рубль курсининг кескинлиги” боис келиб чиққанини таъкидлаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...