Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши мумкин
Ҳодисалар

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши мумкин

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда июль ойининг энг иссиқ даври бошланмоқда. Синоптиклар прогнозига кўра, ойнинг иккинчи ярмигача айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 45 даражагача етиши мумкин.

Маълум қилинишича, июль ойининг биринчи ўн кунлиги якунига қадар ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 37–40 даража, жанубий вилоятларда эса 41–43 даражагача кўтарилади. Ой охиригача ҳарорат асосан 33–43 даража атрофида сақланиб, чўл ҳудудлари ҳамда жанубий туманларда айрим кунлари 45 даражагача етиши эҳтимол қилинмоқда.

Муттахассислар таъкидлашича, июль анъанавий равишда мамлакатнинг энг иссиқ ойи ҳисобланади. Сўнгги ўн йилликда деярли барча июль ойларида ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори қайд этилган ва уларнинг аксарияти кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойлар қаторидан жой олган.

Бу йил ҳам ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёрдан 1,5–3 даража юқори бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кам бўлади, қисқа муддатли ёмғирлар асосан тоғ ва тоғолди ҳудудларида кузатилиши мумкин.

Иссиқ ҳаво муносабати билан мутахассислар аҳолига тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида узоқ вақт қолмаслик, кўпроқ сув истеъмол қилиш ҳамда болалар, кексалар ва сурункали касалликларга чалинганларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа ва Марказий Осиёда навбатдаги кучли иссиқ тўлқинлари кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантириб, ҳукуматларни иқлим хавфларига тайёргарликни кучайтиришга чақирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...