Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари катта миқдорда пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва ёрдамчилари катта миқдорда пора билан қўлга тушди

28

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона ва Наманганда ўтказган тезкор тадбирлари давомида ҳокимлик тизимидаги мансабдорларнинг фирибгарлик ва порахўрликка оид ноқонуний амалларига чек қўйилди. Улар талаб қилган пора суммаси жами 30 000 доллардан ошган.

Жиноят ҳолатлари ер ажратиш, ер тоифасини ўзгартириш ва ишга киритиш бўйича ваъдалар билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда тегишли жиноят ишлари қўзғатилган.

Биринчи ҳолатда Фарғона вилоятининг Боғдод туман ҳоким ўринбосари 8 000 доллар олган вақтида қўлга олинган.

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, "электрон онлайн аукцион" орқали ижарага ютиб олинган 2,4 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога мулк ҳуқуқи асосида ўтказиб беришни ваъда қилган.

Наманган шаҳар ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси эса 6 000 доллар олаётганда ушланган.

У "Яшил макон" лойиҳаси доирасида ажратилган ер майдонининг 8 сотих учун бир йил давомида нотурар сифатида фойдаланиш далолатномасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Энг асосийси, бир йилдан сўнг ер тоифасини турар-жой тоифасига ўзгартириб бериш учун пора талаб қилган.

Шунингдек, Янги Наманган туманидаги ҳоким ёрдамчиси давлат захирасидаги ер учун 16 000 доллар талаб қилиб, олдиндан 6 000 долларни олган вақтида қўлга олинган.

У ҳам туман ҳокимлиги ва Кадастрдаги танишлари орқали маҳалладаги 12 сотих давлат захирасида бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда ушбу ҳокимликлар вакилларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрьда Тошкент шаҳри ва вилоятида ер олди-сотди, қурилишга рухсатномалар бериш ва ижара масалалари орқали катта миқдорда пул талаб қилингани маълум бўлганди. Энг йирик сумма — 7,3 миллион доллар.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...