Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Татар қизлари – 2026" халқаро танлови финалида ўзбекистонлик Амина Маҳмудова ғолиб бўлиб, бош соврин — Zeekr 9X автомобилини қўлга киритди. Хитойнинг машҳур брендига тегишли ушбу флагман гибрид йўлтанламаси ғолибга Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов номидан топширилди.
Тож ва бош соврин учун кечган беллашувда 12 нафар иштирокчи ўзаро рақобатлашган. Танлов дастури она тили, тарих ва урф-одатлар бўйича билимларни намойиш этиш ҳамда ижодий синовларни ўз ичига олган.
"Энг катта миннатдорчилигим ота-онамга. Ҳар бир ғалабам ортида уларнинг меҳри, тарбияси ва менга бўлган ишончи мужассам. Бу ғалаба фақат менга эмас, уларга ҳам тегишли. Татарстон Республикаси Раисига, Бутунжаҳон татар конгрессига ва барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бизга, татар қизларига миллатимиз ва тилимизни бутун дунёга танитиш имкониятини берганингиз учун ташаккур", — деган тақдирлаш маросимида Амина Маҳмудова.
Маълумот учун, Амина Маҳмудова Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтида хонандалик йўналишида таҳсил олади ва вокал ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Танлов якунларига кўра, у асосий унвондан ташқари "Энг хушовоз қиз" махсус номинациясида ҳам ғолиб чиққан.

Изоҳлар мавжуд емас