Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда яшовчи бир киши билан интернет орқали танишиб, унинг уйида ўғирлик қилган.
ИИВнинг Ленинград вилояти бошқармаси матбуот-хизмати маълум қилишича: "2020 йилнинг 10-февраль куни тахминан соат иккида тижорат компаниясининг 67 ёшли таъсисчиси Приморский тумани полициясига ариза билан мурожаат қилиб, ўтган йилнинг декабрь ойида Интернет орқали танишувлар сайтида бир қиз билан танишганлигини билдирган. Жорий йилнинг 24-январь куни янги танишган хоним унинг уйида мехмон бўла туриб, 3 миллион рублдан ортиқ пул бўлган темир қутини ўғирлаган. Бу пулларни эркак кичик бизнесни очиш учун кредитга олган”.
Приморск тумани жиноий қидирув бўлими ходимлари томонидан гумонланувчи Псков вилоятида ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси мазкур жиноятга қўл урган. Ленинград вилоятида унинг вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати ўтган йилнинг ёзида тугаганлиги учун аёл ҳозирда Россияда рўйхатсиз турган.
Аёл поезд билан Москвага кетаётиб, кейинчалик ўз ватанига жўнаш ниятида бўлган. Аниқланишича, у аллақачон пулнинг бир қисмини сарфлашга улгуриб, маълум қисмини она юртига жўнатишга муваффақ бўлган.
Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 158- моддаси 4 - қисми (ўғирлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас