Ўзбекистонлик эркак Новосибирскда полиция машинасини олиб қочиб, тезкор ходимни уриб кетган ва кочмоқчи бўлиб, сувда чўккан
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик эркак Новосибирскда полиция машинасини олиб қочиб, тезкор ходимни уриб кетган ва кочмоқчи бўлиб, сувда чўккан

443

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик эркак Новосибирскда полиция машинасини олиб қочиб, тезкор ходимни уриб кетган ва кочмоқчи бўлиб, сувда чўккан. Бу ҳақда Россия ОАВ маълумотларига ҳавола қилиб, мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу воқеа 18 октябрь куни эрталаб юз берган. Полиция ходимлари 21 ёшли Бекзод Жалиловни тўхтатишган. Ички ишлар ходимларини кўргач, у қўлидаги пакетни улоқтириб юборган, унда вазни 40 грамм бўлган номаълум модда топилган. Полиция ходимлари Жалиловни хизмат машинага ўтқизиб, қўлини рулга кишанлаб қўйишган. Сўнгра полициячилар ёрдам чиқаришган.

Бироқ, Бекзод чаққонлик қилган. Тезкор ходимларнинг эътиборини чалғитиб, у машинани ҳайдаб кетган ва полициячилардан бирини уриб кетган. У 15 километр йўл босгач, Обь сув омбори яқинидаги Приморск кўчасида тўхтаб қолган.

Полиция ходимлари уни қувлаб боришган. Машинадан югуриб чиққан Бекзод сув омборига сакраган. Маълум муддат ўтгач, чўккан эркакнинг жасади топилган. Ҳибсга олинган шахснинг ўлими юзасидан хизмат текшируви бошланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+