Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик қиличбоз қизнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши Италия полицияси томонидан текширилмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик қиличбоз қизнинг гуруҳ бўлиб зўрланиши Италия полицияси томонидан текширилмоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ўн етти ёшли қиличбоз қиз гуруҳ   бўлиб зўрланган, бунда Италия терма жамоасининг ўсмирлари гумон қилинмоқда. Ҳодиса ўтган йилнинг август ойида Тоскана провициясида юз берган, аммо бу ҳақда ҳозир маълум бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Италиянинг Rai жамоат телерадиокомпанияси   хабарига кўра, зўрлаш 2023 йил 4 августдан 5 августга ўтар кечаси Италия қиличбозлик федерацияси томонидан Кьянчано-Терме шаҳрида ташкил этилган ёшлар   беллашуви пайтида содир бўлган. 

Жабрланувчининг   терговчиларга айтиб беришича, ёшлар базмида қандайдир ичимлик ичган, шундан сўнг у учта йигит билан битта хонада уйғонган, бутун танаси эса кўкарган бўлган. У хонасига қочишга муваффақ бўлиб, қўшнисига бошидан кечирганларини сўзлаб берган. Жабрланувчининг онаси келиб, қизига нисбатан қилинган жинсий зўравонлик ҳақида хабар берган ва уни тез ёрдам бўлимига олиб борган.

Узоқ вақт давомида Сиена прокуратураси жиноий иш қўзғатмаган, бундан ташқари, учта эҳтимолий зўравонлар нафақат жазога тортилмаган, балки мусобақаларда иштирок этишни давом эттирган, бу эса жамоатчиликнинг норозлигини келтириб чиқарган ва натижада халқаро жанжал келиб чиққан, шундан сўнггина Сиена полицияси ишга қўшилган.

Терговда гумон қилинган Италия ўсмирлар терма жамоасининг учта спортчиси айбловларни қатъиян рад этиб, айбсизлигини даъво қилишмоқда. Айни пайтда улардан иккитаси тергов қилинмоқда, учинчиси – вояга етмаганлар ишлари бўйича прокуратура тергови остида.

Жабрланувчининг адвокати Луcиано Гуидарелли тергов қилинаётган спортчиларга қарши чоралар кўришда прокуратура ва Италия қиличбозлик Федерациясининг сустлигини қоралаган. Энди эса Италия қиличбозлик федерацияси "терговни осонлаштириш учун суд органлари билан вазиятни бир неча бор муҳокама қилганини ва ҳар қандай судда фуқаролик даъвогари сифатида иштирок этиш учун ариза берганини" билдирмоқда.

Кьянчано-Терме мэри Андреа Марчетти жабрланувчи ва унинг оиласи билан тўлиқ   бирдамликни билдирган ҳолда: “Муниципалитет айбланувчиларга уларнинг иштироки исботлангандан сўнг фуқаролик даъвосини   тақдим қилади",- деди.

Гумон қилинувчилар ва жабрланувчининг шахси ошкор этилмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+