Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик Хабаровскда қўпорувчилик ҳаракатини режалаштирган. У намойишчиларга аланга олувчи аралашма солинган идишлар билан  ҳужум  қилмоқчи бўлган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик Хабаровскда қўпорувчилик ҳаракатини режалаштирган. У намойишчиларга аланга олувчи аралашма солинган идишлар билан ҳужум қилмоқчи бўлган

359
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерал хавфсизлик хизмати июль ойида Хабаровскда режалаштирилган террорчилик ҳужумининг олдини олган. Ҳужум одамларнинг оммавий тўпланган жойида амалга ошиши керак эди. Террорчи аланга олувчи воситалардан фойдаланмоқчи бўлган. Кеча бу террорчи ўзбекистонлик экани маълум бўлди. Шу кунгача хавфсизлик хизматлари бу маълумотларни ошкор қилишмаган эди.

Ўзбекистон фуқароси Самараддин Разиков Исломий гуруҳ “Хайат Тахрир аш-Шам” жангариси бўлиб чиққан.

Унинг сўзларига кўра, Сурияда жойлашган террорчилик ташкилоти унга бир неча ойдан бери Хабаровскда бўлиб ўтаётган намойишчиларга “Молотов коктейллари”ни ташлашни буюрган.

Қўпорувчиликдан сўнг у яқин Шарқдаги уруш ҳудудида жўнаб кетишни режалаштирган.

WarGonzo Телеграм-канали берган маълумотга кўра Разиқовнинг айтишича, у намойишчиларга “Молотов коктейллари”ни ташлаш бўйича буйруқни таниқли дала қўмондони Абу Солоҳдан олган. Разиков айнан унга қасамёд қилган.

Қўлга олиш жараёнида террорчидан “Молотов коктейллари”, совуқ қуроллар ва халқаро террорчилик ташкилотининг байроғи топилган. Шунингдек, қўлга олинганнинг телефонида террорчилар раҳбарига қилган "қасамёди" видеоси ва бўлажак террорчилик ҳужуми муҳокамаси акс эттирилган ёзишмалар ҳам топилган.

Қўлга олинган шахсга нисбатан Россия жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми (жиноятга тайёргарлик кўриш) ва 205-моддаси 1-қисми (қўпорувчилик) бўйича жиноий иш очилган. Уни ҳибсга олиш бўйича қарор қабул қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...