Загрузка
Загрузка
Жиззахда 10 ёшли болани зўрлаб келган педофил ўзини осиб қўйгани тасдиқланди
Ҳодисалар

Жиззахда 10 ёшли болани зўрлаб келган педофил ўзини осиб қўйгани тасдиқланди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда Жиззах шаҳрида вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан масъул идоралар томонидан расмий муносабат эълон қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда туғилган вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳолати аниқланган. Ушбу жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жабрланувчининг яқин қариндоши хабар берган. Аввалроқ гумонланувчининг 53 ёш эканлиги айтилганди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал ҳаракатлардан сўнг ўз жонига қасд қилгани маълум қилинган.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни вояга етмаган болага Жиззах шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан кейс очилиб, у бирламчи баҳолашдан ўтказилди ва психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилган.

Ҳозирда бола хавфсиз жойга жойлаштирилган бўлиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда тайинланган суд-тиббий ва бошқа тегишли экспертиза натижалари кутилмоқда. Текширув хулосалари олинганидан сўнг, уларнинг натижаларига қараб қўшимча чоралар белгиланади. Аъло даражадаги холисликни таъминлаш мақсадида ҳолатнинг барча тафсилотлари, жумладан, ҳуқуқбузарликнинг даври ва хусусияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...