Загрузка
Загрузка
Жиззахда эркак 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилганлиги айтилмоқда
Ҳодисалар

Жиззахда эркак 10 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилганлиги айтилмоқда

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан икки ой давомида жинсий зўравонлик содир этилгани аниқланди. Жиззах вилояти ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан 53 ёшли фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жабрганувчининг ожиз аҳволидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, илгари ҳам ўғрилик учун судланган 53 ёшли эркак ўз турмшу ўртоғининг яқин қариндоши бўлган вояга етмаган болага нисбатан бир неча бор зўравонлик қилган ва бу ҳақда бировга айтса, унга зарар етказиш билан қўрқитиб келган.

Гумонланувчи Жиззах шаҳар прокуратурасига чақиртирилгач, ҳуқуқий оқибатлардан хавотирга тушиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан яширинган. Шу сабабли 3 октябрь куни унга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 4 октябрь куни гумонланувчи ўзига тегишли бўлган, қурилиши тугалланмаган бинода вафот этган ҳолда топилган.

Ҳозирда Жиззах шаҳар прокуратураси ва ички ишлар органлари томонидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари, шунингдек, гумонланувчининг ўлими ҳолати юзасидан алоҳида текширув давом эттирилмоқда. 

Жабрланган болага зарур психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида беш ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу воқеа кеёинчалик ижтимоий резонансга сабаб бўлиб, қонун ўзгартиришигача олиб келган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...