Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора олаётган пайтда қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у сентябрь ойида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий тадбиркор қуришни режалаштирган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериш эвазига 200 минг доллар пора олган.
Кейинчалик тадбиркор хусусий мактаб қуриш учун ҳам ҳужжатларни расмийлаштиришни сўраганида, мансабдор шахс бу сафар 6 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пора маблағини турмуш ўртоғи орқали олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда унинг ҳаракатлари бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "а" ва "в" бандлари асосида жиноят иши қўзғатилди. Суд қарорига кўра, айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур жиноят учун қонун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ер майдонларини қонунга хилоф равишда сотишга уриниш ҳолатлари аниқланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас