Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) нинг собиқ президенти Кирсан Илюмжинов ташкилот раҳбари лавозимига номзодини қўймоқчи. Ўзбекистонда янги президент сайлови 2026 йил сентябрь ойида бўлиб ўтади.
2018 йилда FIDE президентлик кенгаши 1995 йилдан бери ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Илюмжиновга АҚШ Молия вазирлиги санкциялари остида қолгани сабабли зудлик билан истеъфога чиқишни сўраб мурожаат қилган. Президент кенгашининг 14 аъзоси ушбу резолюцияни ёқлаб, бир нафари қарши овоз берган. Ўшанда FIDE президенти Аркадий Дворкович бўлган, у ҳозирда ташкилотни бошқармоқда.
"Келгуси йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда FIDE президенти сайлови бўлиб ўтади. Ўз вақтида санкциялар остида бўлганим учун бу лавозимни тарк этишимни сўрашганди. Аммо энди улар мендан олиб ташланди ва мен ташкилот раҳбари лавозимига номзодимни қўйишга тайёрман. Бунинг учун бешта давлат мени номзод сифатида кўрсатиши керак", - деди Илюмжинов.
Илюмжинов сайланган тақдирда россиялик шахматчиларнинг ҳуқуқларини тиклаб, байроқ ва мадҳияни Россияга қайтармоқчи.
"Бу менинг биринчи вазифам бўлади: совет ва рус шахмат мактабининг шон-шуҳратини тўла ҳуқуқ билан тиклаш. “FIDE”нинг барча мусобақаларида Россия байроғи ҳилпираб турсин", - деди у.
Шунингдек, Илюмжинов бу масалани АҚШ президенти Доналд Трамп билан муҳокама қилишни режалаштираётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Кирсан Илюмжинов FIDE президенти сифатида ўзбекистонлик 7 ёшли шахматчи билан дуранг ўйнаган эди.

Изоҳлар мавжуд емас