Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Элдор Шомуродов расман клубини ўзгартирди ва фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради. Футболчи "Истанбул Башакшеҳир"га Италиянинг "Рома" клубидан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага ўтди.
Шартнома якунлангач, Шомуродов хайрлашув мактубини эълон қилиб, Рим клубига жамоа сафида ўтказган уч йили учун миннатдорчилик билдирди:
"Менга кўплаб унутилмас хотираларни тақдим этган клуб билан хайрлашиш вақти келди. "Рома" футболкасини кийиш шараф эди - бу голлар, жанглар ва ўзига хос лаҳзаларга тўла саёҳат эди... "Рома" ҳар доим менинг қалбимда алоҳида ўрин эгаллайди", - деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
ОАВ маълумотларига кўра, ижара суммаси 3 миллион еврони ташкил этган, тўлиқ сотиб олиш опсияси - 2,7 миллион евро.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзида "Рома"га ўтганди. Ўтган мавсумда 30 ёшли ҳужумчи 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси учун ушбу ўтиш фаолиятидаги янги босқич ва асосий таркибда тез-тез майдонга тушиш имконияти бўлиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас