Загрузка
Загрузка
ЖЧ-2026: Ўзбекистон ва Конго ДР ўйинини германиялик ҳакамлар бошқаради
Спорт

ЖЧ-2026: Ўзбекистон ва Конго ДР ўйинини германиялик ҳакамлар бошқаради

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувга тайинланган расмийлар маълум бўлди. Баҳсни германиялик тажрибали ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) қарорига кўра, мазкур муҳим учрашув бош ҳаками этиб германиялик ФИФА рефериси Феликс Цвайер тайинланди. Унга қанотларда Роберт Кемптер ва Кристиан Дитц ёрдам беришади.

Ўйиннинг захира ҳакамлари сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес фаолият юритишади.

Мазкур учрашув 28-июн куни АҚШнинг Атланта шаҳридаги Atlanta Stadium ўйингоҳида бўлиб ўтади. Терма жамоамиз мазкур баҳс орқали Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги ўз иштирокини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс португалияликларнинг йирик ғалабаси билан якунланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...