Загрузка
Загрузка
Яшил иқлим жамғармаси ландшафтларнинг чидамлилигини ошириш учун Ўзбекистонга 104 миллион еврога яқин маблағ ажратади
Спорт

Яшил иқлим жамғармаси ландшафтларнинг чидамлилигини ошириш учун Ўзбекистонга 104 миллион еврога яқин маблағ ажратади

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Яшил иқлим жамғармаси Кенгаши умумий қиймати 264,4 миллион евро бўлган "Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтлар" минтақавий дастурини маъқуллади. Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 103,7 миллион евро миқдорида маблағ ажратилиши белгиланди.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу дастурни мамлакатимизда мувофиқлаштириш ишлари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази томонидан амалга оширилган.

Ажратилаётган маблағлар ўрмон ва яйловларни тиклаш, қишлоқ хўжалигида иқлимга мослашган технологияларни жорий этиш ҳамда фермерларнинг зарур молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда 342 минг нафар аҳолининг иқлим хавфларига чидамлилиги оширилиб, 164 минг гектар ер майдонида барқарор бошқарув усуллари жорий этилади.

Шунингдек, иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш ҳамда уларнинг ютилишини ошириш орқали 1,07 миллион тонна CO₂ эквивалентидаги ижобий натижага эришиш кўзда тутилган.

Олдинроқ Экология қўмитаси Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ лойиҳаси экспертизадан ўтказилмаганини ва қурилиш бошланмаслигини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...