Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди
Спорт

Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

68
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси бош мураббийи, испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес саломатлигидаги жиддий муаммолар сабабли ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимини тарк этди.

Маълум қилинишича, тажрибали мутахассис август ойи охиридан буён юрак етишмовчилиги сабабли тиббий кўрикдан ўтиб келаётган эди. У Тошкентдаги дастлабки текширувлардан сўнг, чуқурлаштирилган даволаниш учун Мадридга юборилган.

Испаниялик шифокорлар мураббийга маълум муддат профессионал фаолиятни тўхтатиб, жиддий даволаниш курсини ўташни тавсия қилишган.

Шу муносабат билан Мендес Ўзбекистон футзал федерациясига истеъфо сўраб мурожаат қилган ва ташкилот раҳбарияти унинг аризасини қаноатлантирган.

Федерация мутахассисга тезроқ соғайиб кетишини тилаб, терма жамоанинг янги бош мураббийи бўйича тез орада қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов раислигида Федерация Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида янги раҳбар тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...