Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ПФЛни  сўрайдиган  киши борми ўзи? Мутахассис “Нефтчи” ва “Турон” клублари ўртасидаги ўйинда юз берган тартибсизликлар ҳақида айтиб берди
Спорт

Ўзбекистонда ПФЛни сўрайдиган киши борми ўзи? Мутахассис “Нефтчи” ва “Турон” клублари ўртасидаги ўйинда юз берган тартибсизликлар ҳақида айтиб берди

7077
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаев ўзининг "Футболиум" Телеграм-каналида “Нефтчи” ва “Турон” клублари ўртасидаги ўйинда юз берган тартибсизликлар ва бунга ким айбдор эканлиги хусусида айтиб берган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

"Икки кундан буён Фарғонадан менга видео жўнатиб, воқеаларга изоҳ беришни сўрашмоқда. Ҳамма нарса шундай ҳам аниқ бўлса, шарҳлашга не ҳожат? "Нефтчи" футболчилари ва мухлислари футболнинг барча қонунлари ва ҳаттоки Жиноят кодексининг айрим моддаларини бузишган. Ҳакам хато қилган ёки қилмаганидан қатъий назар айбдорлар жазоланиши керак", - деб ёзмоқда у.

Мутахассиснинг фикрича, бошқа бир томондан, "Нефтчи" билан биргаликда ПФЛ (Профессионал футбол лигаси) ва учрашувда иштирок этган барча ходимлари содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз бўйнига олиши керак.

"Ёдингизда бўлса, ушбу ўйинни юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш учун у икки кунга қолдирилганди. Бу   даражани кўзимиз билан кўрдик. Бунга ҳайрон бўлмайман. Чунки ПФЛнинг мусобақаларни ташкил этиш мутахассисларидан ташқари турли соҳалар бўйича кўплаб мутахассислари бор.    ПФЛ ўз баёнотида Фарғонада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳи борлигини айтган. Саккиз киши! Ҳатто ФИФА ва ОФК юқори мураккаблик даражасидаги ўйинларга энг кўпи билан 4-5 кишини жўнатади. Бу ҳолатда эса 8 киши ҳақида гап кетмоқда", - дея таъкидлади у.

Унинг фикрича, табиий бир савол туғилади - бу одамлар икки кун давомида нима билан шуғулланган? Улардан бирортаси маҳаллий ҳокимият идоралари билан ўйин давомида жамоат тартибини ҳимоя қилиш режасини муҳокама қилганми? Агар томошабинлар ижтимоий масофага риоя килмаган бўлсалар, пандемия шароитида рухсат берилганидан кўра трибуналарда томошабинлар сони кўпроқ бўлса, унда ўйинга қандай тайёргарлик кўрилди?

"Мен трансляцияни томоша қилмадим, аммо парчаларга қараганда, мухлисларнинг ҳакамликдан норози эканлиги камида 80-дақиқада аён бўлган. ПФЛнинг саккиз нафар ходими 80-дақиқадан финал ҳуштагига қадар нима қилган? Зарур ҳолларда ҳакамларни ҳимоя қилиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш органлари вакиллари билан улар мулоқот қилишганми? Нима учун бу 8 нафар ходим майдондан ечиниш хонасига ҳакамлар учун йўлак ташкил қилмаган?", – деди Никимбаев.

Унинг айтишича, у ПФЛдан ҳаттоки жавобни ҳам кутаётгани йўқ.

“Жавоб ўрнига бирор нарса ҳақида гапиришни афзал кўриш улар учун аллақачон анъанага айланган. Ўзбекистонда ПФЛни жавобга чақирадиган одамлар бор-йўқлигини тушуниш қолди холос. Фақат иккита унчалик ҳам машҳур бўлмаган ОАВда ўйин ташкилотчиларига қаратилган танқидларини кўрдим. ПФЛнинг ўзида ходимлар ҳисобот берадиган Ижроия қўмита ёки бошқа орган йўқ. Ўзбекистон футбол ассоциациясига умид қилиш қоляптими?",- хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамизки, Про-лиганинг 20-турида Фарғонанинг " Нефтчи "жамоаси Яйпаннинг "Турон" жамоасини қабул қилди. Суперлигага чиқиш учун кечган финал учрашувда меҳмонлар 0: 1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ўз тарихида илк бор Ўзбекистоннинг асосий футбол турнирига етиб келишди.

"Нефтчи" футболчилари ҳакам қарорларидан, хусусан, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида пеналти белгиланмаганидан норози бўлишган. Натижада учрашув футболчилар ва мухлислар иштирокидаги тартибсизликлар билан якунланган.

Учрашувдаги тартибсизликлар ҳолати бўйича жиноий иш очилган. Гумондор сифатида олти киши қўлга олинган. Яна бештаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...