Загрузка
Загрузка
Жаҳон чемпионати-2026: Германия плей-оффда, Нидерландия, Япония ва Испания муваффақиятга яқин
Спорт

Жаҳон чемпионати-2026: Германия плей-оффда, Нидерландия, Япония ва Испания муваффақиятга яқин

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иккинчи тур ўйинлари якунланиб, гуруҳлардаги вазият тобора аниқлашмоқда. Германия терма жамоаси муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.

E гуруҳида Германия терма жамоаси Кот-д’Ивуар устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Франк Кессье ҳисобни очган бўлса-да, захирадан майдонга тушган Дениз Ундав дубль қайд этиб, немисларга ғалаба келтирди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Эквадор ва Кюрасао дуранг (0:0) ўйнади. Кюрасао дарвозабони Элой Ром 15 та сейв билан жамоасига ЖЧ тарихидаги илк очкони тақдим этди. Германия 6 очко билан плей-оффда.

F гуруҳида Нидерландия терма жамоаси Швецияни йирик 5:1 ҳисобида таслим этди. Брайан Бробби дубль, Коди Гакпо иккита гол ва Крисенсио Саммервилл битта тўп киритди. Япония эса Тунисни 4:0 ҳисобида тор-мор этди (Камада, Ито ва Уэданинг дубли). Икки турдан сўнг Нидерландия ва Япония 4 очкодан жамғариб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Швецияда 3, Тунисда 0 очко бор. Сўнгги турда Япония ва Швеция ўртасидаги баҳс плей-офф масаласини ҳал қилади.

H гуруҳида Испания терма жамоаси Саудия Арабистонини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. Ламин Ямаль ҳисобни очди, Микель Ойарсабаль эса дубль қайд этди. Яна бир гол саудиялик футболчининг автоголи эвазига киритилди.

Икки турдан сўнг Испания 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Саудия Арабистони ҳисобида 1 очко қолди. Сўнгги турда Испания Уругвай билан, Саудия Арабистони эса Кабо-Верде билан куч синашади.

Жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда ва ҳар бир учрашув плей-офф йўлланмалари тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи тур ўйинларидан сўнг АҚШ муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини нақд қилганди, Гаити ва Туркия терма жамоалари мусобақани тарк этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...