Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари қизғин паллага кирди. 24-июн куни ўтказилган сўнгги тур баҳслари натижасига кўра, бир қатор терма жамоалар 1/16 финал йўлланмасини нақд қилди, Қатар эса мусобақа билан хайрлашди.
B гуруҳи: Швейтсария ва Канада кейинги босқичда
Швейтсария Канада устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Канада эса иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Қатар термаси Босния ва Герцеговинага 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирдан чиқиб кетди. Боснияликлар эса кейинроқ бошқа гуруҳлардаги натижалар ҳисобига энг яхши 3-ўрин эгалари сифатида плей-офф йўлланмасига эга бўлди.
C гуруҳи: Бразилия ва Марокаш муваффақияти
Бразилия терма жамоаси Шотландия дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритиб, гуруҳда пешқадам сифатида кейинги босқичга чиқди. Ушбу ўйинда Винисиус дубль қайд этган бўлса, уч йиллик танаффусдан сўнг Неймар яна майдонга қайтди. Марокаш эса Гаити билан кечган сермаҳсул баҳсда 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, иккинчи ўрин билан 1/16 финалга йўлланма олди.
A гуруҳи: Мексика юз фоизлик натижа қайд этди
Мексика термаси Чехияни 3:0 ҳисобида таслим этиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади. Жанубий Корея эса кутилмаганда ЖАРга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу натижа африкаликларга плей-офф йўлланмасини тақдим этди, Жанубий Корея эса энди бошқа гуруҳлардаги натижаларни кутишга мажбур.
Аввалроқ Жазоир Иорданияни мағлуб этиб, плей-офф учун имкоятини сақлаб қолганди.

Изоҳлар мавжуд емас