Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Рақамли Тошкент” дастури доирасида Санкт-Петербургнинг "Геоинтеллект" компанияси билан биргаликда Тошкентнинг географик ахборот-таҳлилий тизими - геопортал яратилди. Унда 30та режалаштирилган ахборот тизимлари ва турли идораларнинг маълумотлар базаларидан 26 таси мужассамлашган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Ушбу тизимнинг картографик асоси ортофотопланга, яъни Тошкентнинг 2019 йилда самолётдан олинган кенг кўламли суратига асосланган. Ушбу сурат асосида шаҳарнинг векторли харитаси тайёрланиб, унга йўллар, сув ҳавзалари, яшил ҳудудлар ва кўчмас мулклар киритилган. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, бундай ишлар охирги 15 йилда амалга оширилмаган.
Шунингдек, унга шаҳар туманларининг аҳолиси сони, барча йўл белгилари ва светофорлар жойлашуви, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ва ёнғинларнинг геобелгилари туширилган.
Бу маълумотлар асосида иссиқлик хариталари яратилиб, уларда қайси туманларда аҳоли зич яшаши, у ёки бу туман аҳолиси учун ижтимоий объектлар нақадар яқинлиги, қайси ҳудудларда кўпроқ бахтсиз ҳодисалар юз бериши акс эттирилади.
Шундай қилиб, шаҳар маъмурияти учун бу таҳлил қилиш ва муҳим қарорлар қабул қилиш учун қулай восита бўлади. Масалан, аҳолининг эҳтиёжлари ва ўсишини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий объектларни қуриш (масалан, мактаб ёки болалар боғчаси етарли бўлмаган жойларда), бахтсиз ҳодисалар юз берадиган жойларда светофорлар ёки йўл белгиларини ўрнатиш имконияти пайдо бўлади. Эслатиб ўтамизки, мониторинг ва қарор қабул қилиш учун кузда вазиятли марказ ишга туширилади.
Тизим орқали шаҳар аҳолиси қулайлик индекси нуқтаи назаридан, яъни таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг жойлашуви, транспорт, дам олиш ва бошқа мезонлар асосида яшаш жойини танлаши мумкин бўлади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас