Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон иқтисодиётини янги технологик босқичга олиб чиқиш доирасида космик соҳада улкан стратегик қадам ташланаётганини эълон қилди.
Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта мамлакатнинг ўз сунъий йўлдоши фазога чиқарилади. Космик тадқиқотлар доирасида Ўзбекистон фуқароси бўлган илк космонавтни фазога учириш бўйича амалий ишлар бошланди.
Бу ташаббус мамлакатда юқори технологияли тармоқларни 2,5 баробар ошириш ва саноатда қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш стратегиясининг бир қисмидир.
"Мирзо Улуғбек бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади", деган Президент.
2028-йилда Самарқандда "Халқаро астронавтика конгресси" ўтказилишига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Мазкур лойиҳа иқтисодиётни рақобатдош қилиш, илм-фан ва инновацияларга асосланган замонавий касбларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонни халқаро аренада юқори технологик давлатлар қаторига қўшишга хизмат қилади.

Изоҳлар мавжуд емас