Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzcard ва Humo компанияларининг расмий хабарига асосланган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, йил якунига қадар Ўзбекистондаги барча терминаллар мазкур карталарни қабул қилади.
Тўлов тизимлари ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Ҳужжат Ўзбекистонда нақдсиз тўловларни такомиллаштиришга кўмаклашувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутган. Имзоланган меморандум доирасидаги биринчи лойиҳа компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашувини ўз ичига олади.
"Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес вакилларига сезиларли фойда келтиради. Мижозлар сотиш нуқтаси қайси терминаллардан фойдаланиши ҳақида ўйлашмайди, тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қила олади", - деди банклараро Миллий процессинг маркази директори Шухратбек Қурбонов.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас