Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган одамлар билан алоқаларни кузатиш имконини берувчи илова ишлаб чиқилди

29 April 2020, 11:14 652 ... Технологиялар
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган одамлар билан алоқаларни кузатиш имконини  берувчи  илова ишлаб чиқилди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган одамлар билан алоқаларни кузатиш имконини берувчи илова ишлаб чиқилган. 

Унинг айтишича, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ташаббуси билан "Project Managers" корхонаси ёш дастурчилари томонидан касаллик аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараённи автоматлаштириш мақсадида "Birga Yengamiz" номли мобил илова яратилган. Мазкур мобил илова Android ва iOS қурилмалар учун мўлжалланган.

“Илова бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлай олади. Зарур ҳолларда вируснинг янада кенг тарқалишининг олдини олиш учун улар карантинга жойлаштирилади. Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина, у самара беради”, - деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.

Ҳозирда мазкур иловани PlayMarket ва AppStore платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу илова Хитойда коронавирус пандемиясига қарши курашнинг энг самарали механизмларидан бирига айланган.

Шундай қилиб, мамлакатда "Саломатлик коди" (Health Code) пайдо бўлиб, ундан вирус тарқалиши шароитида Хитойнинг WeChat ("Вичат") мессенжерида фойдаланиш мумкин. Кодни олиш учун шахсий маълумотлар, шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақамини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиш ва сўнгги икки ҳафта ичида ҳаракатланишлар ҳақида маълумотларни тақдим этиш лозим. Шундан сўнг дастур хавфли ҳудудларда бўлганингиз ёки касал одамлар билан мулоқотга киришганлигингизни ўзи ҳисоблаб беради.

Қабул қилинган маълумотларга асосланиб, дастур автоматик равишда шахсий QR- кодни генерация қилиб, у учта рангдан иборат бўлиши мумкин: яшил (сиз хавф туғдирмайсиз ва кўчада эркин ҳаракатланиб, жамоат жойларига боришингиз мумкин), сариқ (сиз уйда бир ҳафта ўзни яккалаш режимида бўлишнгиз керак) ва қизил (сиз 14 кун ичида карантиндан ўтишингиз керак).

Дастлаб, ушбу тизим шарқий Чжэцзян провинциясида жорий қилиниб, кейинчалик Хитойнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди. Ҳар куни код автоматик равишда янгиланади ва рангини ўзгартириши мумкин. Масалан Хитойда дорихона, дўкон, савдо маркази ёки метрога борадиган бўлсангиз, сиздан QR-кодни сканерлаш сўралади. Бу эса ҳаракатланиш тарихингизни тўлдиради ва шахсий "саломатлик коди"ни янгилашда ҳисобга олинади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш