Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонликлар бир йилдан ортиқ вақт мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини видеофиксацияси ҳисобидан 1,4 млрд сўмдан кўпроқ пул ишлашган.
Эслатиб ўтамизки, мамлакатда 2019 йилнинг 1-июлидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатларини акс этган видеоёзувларни тақдим этган шахсларга пул мукофоти бериладиган тартиб жорий этилган. Бу учун https://dyhxx.ejarima.uz махсус сайти яратилган.
Бошқарма маълумотларига кўра, тизим ишга тушганидан буён фуқароларга қоидабузарликлар видеороликларини юборганлиги учун 1,4 млрд. сўм миқдорида мукофотлар тўланган. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан 60 миллиард сўмдан ортиқ жарима солинган.
Мукофот миқдори БҲМнинг беш фоизи (ҳозирги вақтда 11150 сўм)ни ташкил этиб, у ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммаси ҳисобидан тўланади. Видеоларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмайди.
Эслатиб ўтамизки, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга асосан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб йўл ҳаракати бузилиши ҳолатларини акс этган видеоёзувларни тақдим этган шахслар шу йўл билан пул ишлари мумкин.
Видеода қуйидагилар аниқ ва равшан ҳолда акс этган бўлиши керак:
* содир этилган ҳуқуқбузарлик;
* транспорт воситаси русуми ва давлат рақами;
* содир этилган ҳуқуқбузарлик санаси ва вақти.
* видеофайл формати камида 720×480 пикселли бўлиши керак.
Видеоёзувларни қабул қилиш шартлари:
* ҳуқуқбузарлик аниқлангандан бошлаб уч кундан кечиктирмаган ҳолда;
* давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги керак.
Тўхташ қоидаларининг бузилишини қайд этган буюртмаларни кўриб чиқиш учун иккита видеофайлни тақдим этиш керак. Иккинчи видео биринчисидан камида 10 дақиқадан сўнг олиниши керак.
Изоҳлар мавжуд емас