Загрузка
Загрузка
АҚШдаги масжидда отишма содир бўлди: Беш киши ҳалок бўлди
Дунё

АҚШдаги масжидда отишма содир бўлди: Беш киши ҳалок бўлди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги Ислом маркази ҳудудида мудҳиш отишма юз берди. Бунинг оқибатида беш киши, жумладан, ҳужум қилганликда гумонланаётган икки нафар шахс ҳалок бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мазкур ҳодисани диний нафрат негизида содир этилган жиноят сифатида баҳоламоқда.

Мудҳиш воқеа 18 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:40 атрофида содир бўлган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келганида, масжидга кириш қисмида ўқотар қуролдан олинган жароҳатлар билан ётган уч нафар эркакни топишган, уларнинг барчаси воқеа жойида вафот этган.

Ҳалок бўлганлар орасида Ислом марказининг қўриқчиси ҳам бор бўлиб, у ҳужумчиларни тўхтатиб қолишга уринган ва бундан ҳам аянчлироқ оқибатларнинг олдини олган. Сан-Диего полиция бошлиғи Скотт Уоллнинг маълум қилишича, ҳужумда гумонланаётган икки нафар ёш йигитнинг жасадлари воқеа жойидан узоқ бўлмаган машина ичидан топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, 17 ва 19 ёшли бу ўсмирлар ҳужумдан сўнг ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

Отишма натижасида яна бир неча киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳужум содир бўлган комплекс ҳудудида масжиддан ташқари мактаб ҳам жойлашган эди. Отишма вақтида бинода болалар бўлган, бироқ уларнинг барчаси зудлик билан хавфсиз жойга эвакуация қилингани сабабли жароҳат олмаган. Полиснинг қайд этишича, ушбу ҳужум уйидан қочиб кетган ва суицидга мойиллиги бўлган ўсмир ҳақида келиб тушган хабардан кўп ўтмай содир бўлган.

Жиноятни ўрганиш ишларига ФҚБ (Федерал қидирув бюроси) ҳам қўшилди. Бюро вакиллари ҳужум диний объектга қилингани боис, ҳолатни диний адоват ва нафрат оқибатида содир этилган жиноят сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумчиларнинг асл мақсадлари ва воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ АҚШда оммавий отишма сабаб 8 нафар бола ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...