Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 8 октябрь куни канадалик ёзувчи ва шоира Энн Карсон адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди. Ушбу нуфузли мукофот адибага "мумтоз анъаналар билан эркин мулоқотда замонавий адабиётнинг янги шаклларини яратган жасур ва ижодкорона асарлари" учун топширилди.
Энн Карсон шеърият, наср, эссеистика ҳамда антик адабиёт элементларини маҳорат билан уйғунлаштирган асарлари билан машҳур. Ижодида қадимги грек мифологиясига тез-тез мурожаат қилиб, классик сюжетларни замонавий руҳда қайта талқин этган.
Ёзувчининг энг таниқли асарлари қаторига "Қизил рангдаги таржимаи ҳол" (Autobiography of Red), "Қизил доктрина" (Red Doc>) ва "Нокс" (Nox) киради.
Шунингдек, Карсон антик давр муаллифлари, хусусан, Сапфо ва Еврипид асарларини таржима қилиш билан ҳам шуғулланиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик таниқли ёзувчи ва шоир Ҳамид Исмоилов 2026 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофотининг эҳтимолий номзодлари рўйхатидан жой олганди.

Изоҳлар мавжуд емас