Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бишкек шаҳри Биринчи май туман суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг ўғли Қодирбек Атамбоевни оммавий тартибсизликлар тайёрлаш айблови билан мулки мусодара қилинган ҳолда озодликдан маҳрум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Социал-демократлар" мухолифат партияси вакиллари ва Қодирбек Атамбоевга нисбатан жиноят иши 2025 йилнинг ноябрь охирида Қирғизистон Жиноят кодексининг 278-моддаси (оммавий тартибсизликлар) бўйича қўзғатилган эди.
Собиқ амалдор ўғлининг ёпиқ режимда ўтган суд жараёни якунларига кўра, у 4 йилга озодликдан маҳрум этилган. "Социал-демократлар" партияси етакчиси Темирлан Султанбеков ҳам сайловчилар овозини сотиб олиш бўйича олдинги ҳукми ҳисобга олинган ҳолда мулки мусодара қилиниб, 7 йилга колонияга ҳукм қилинган.
Парламентнинг собиқ депутати Қубаничбек Қодиров эса суд томонидан оқланган.
Маълумот учун, "Социал-демократлар" мухолифат партияси 2018 йилда собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тарафдорлари томонидан ташкил этилган.

Изоҳлар мавжуд емас