Эрдўғон туркий давлатлар иқтисодиётини бирлаштирмоқчи
Дунё

Эрдўғон туркий давлатлар иқтисодиётини бирлаштирмоқчи

31

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркий дунёнинг улкан иқтисодий салоҳиятини очиш ва уни глобал миқёсда ўсувчи қудрат марказига айлантириш бўйича стратегик қарашларини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, асосий мақсад — энергетика, логистика ва рақамли инфратузилманинг ўзаро уйғун ривожланиши ҳисобига савдо алоқаларини кескин ошириш.

Эрдўғон Анқаранинг Туркий давлатлар билан бўлган ташқи савдо алоқалари бўйича ўрта муддатда 60 миллиард доллар, узоқ муддатли истиқболда 100 миллиард долларга етказмоқчи.

Президент бу кўрсаткичга эришишда транспорт ва логистика соҳасидаги стратегиялар ҳал қилувчи ўрин тутишини урғулади.

Туркий дунё ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини тезлаштириш учун Эрдўғон бир қатор муҳим транспорт йўлакларини ягона тизимга интеграция қилиш зарурлигини қайд этган.

"Ўрта йўлак" (Middle Corridor), Бокудан Нахчивонга ўтувчи йўналиш, Каспий денгизи орқали ўтган маршрутлар савдо оқимларини кескин ошириб, туркий дунёнинг глобал иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашда асосий омил бўлади.

Эрдўғон ўзининг Адолат ва Тараққиёт партияси (ATP) томонидан тақдим этилган "Туркий дунё қарашлари ҳужжати" ҳақида гапирар экан, ҳужжат 61 та ўзаро боғлиқ кичик бандлардан иборатлигини маълум қилган.

Президент бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси туркий давлатларнинг мавжуд, лекин ҳали тўлиқ очилмаган улкан салоҳиятини самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилганини таъкидлаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...