Загрузка
Загрузка
Эрон президенти ва ташқи ишлар вазирига ҳужум қилингани хабар қилинди. Видео
Дунё

Эрон президенти ва ташқи ишлар вазирига ҳужум қилингани хабар қилинди. Видео

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Эронда АҚШ билан дипломатик мулоқотни қўллаб-қувватлаётгани учун президент Масъуд Пезешкиён ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчига кескин кайфиятдаги гуруҳлар томонидан жисмоний ҳужум уюштирилгани айтилмоқда.

Маълумотига кўра, воқеалар марҳум олий раҳнамо Али Хоманаийнинг дафн маросими доирасида ўтказилган тадбирлар чоғида содир бўлган. Ижтимоий тармоқлар видеоларида бир гуруҳ одамлар президент Масъуд Пезешкиёнга ташланиб, уни "муросачига ўлим" дея ҳақоратли шиорлар билан таъқиб қилгани акс этган. Хавфсизлик ходимлари президентни ҳужумчилар орасидан олиб чиққан.

Хабарга кўра, ортидан ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчига ҳам тош отилган ва у ҳужумчилар таъқибидан қочишга мажбур бўлган.

Нашрнинг ёзишича, Эрон сиёсий элитаси ичида АҚШ билан музокаралар масаласида жиддий келишмовчиликлар юзага келган. Қаттиқ позициядаги гуруҳлар Вашингтон билан ҳар қандай муросага қарши чиқмоқда. Ҳукуматнинг нисбатан прагматик қаноти эса музокараларни қўллаб-қувватлаётган бўлса-да, АҚШни амалдаги келишув шартларини бузиш ва босим ўтказишда айбламоқда.

Экспертлар таъкидлашича, ички зиддиятлар ортидан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужум қилган. Бу эса АҚШнинг Эрон жанубидаги нишонларга кенг кўламли ҳаво зарбаларини беришига, шундан сўнг Эроннинг Қувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳужумлари уюштиришига олиб келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...