Эронда қизлар мактабига уюштирилган ҳужум ортида АҚШ турибди
Дунё

Эронда қизлар мактабига уюштирилган ҳужум ортида АҚШ турибди

59

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг нуфузли The New York Times нашри Эроннинг Ҳурмузгон вилояти, Миноб шаҳридаги қизлар бошланғич мактабига уюштирилган қонли ҳужум юзасидан ўз суриштирувини эълон қилди. Нашрнинг таъкидлашича, 200 га яқин эронлик фуқароларнинг шаҳид бўлишига олиб келган ушбу фожиали ҳужум бевосита АҚШ томонидан амалга оширилган.

Эcлатиб ўтамиз, 28 февраль куни, Исроил томонидан Эроннинг Ҳурмузгон вилоятида Миноб шахридаги бошланғич қизлар мактабига зарба берилганди. 

Газета суриштирув ҳисоботида келтирилишича, ҳужум Форс кўрфазидаги мамлакатлардан бирида жойлашган АҚШ ҳарбий базасидан бошланган. Ҳужжатлар ва таҳлиллар Минобдаги мактабга йўналтирилган зарбаларнинг манбаси айнан Америка Қўшма Штатларига тегишли эканини исботловчи далилларга асосланган.

Ушбу ҳолат минтақадаги хавфсизлик вазиятини янада кескинлаштириб, халқаро ҳамжамиятда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Эрон расмийлари ҳозирча ушбу суриштирув хулосалари бўйича ўз муносабатларини билдиришга тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Миноб фожиаларини ёдга олар экан, мазкур ҳаракатларни нафақат ҳукуматга, балки бутун Эрон халқига нисбатан душманлик ифодаси сифатида баҳолаган. Эрон Олий раҳбарияти тинч аҳоли, хусусан, болаларнинг мақсадли нишонга олинишини кечириб бўлмас жиноят сифатида қоралаган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...