Загрузка
Загрузка
Қирғизистон ўзининг биринчи миллий сунъий йўлдошини коинотга учирди
Дунё

Қирғизистон ўзининг биринчи миллий сунъий йўлдошини коинотга учирди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Қирғизистон 1 октябрь куни ўзининг илк миллий сунъий йўлдошини коинотга учирди. Ушбу жараёнда мамлакат президенти Садир Жапаров бевосита иштирок этди.

​Космик аппарат АҚШнинг Калифорния штатидаги Ванденберг ҳарбий-ҳаво базасидан SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси ёрдамида орбитага чиқарилган.

Қирғизистон ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари маҳсули бўлган ушбу сунъий йўлдош Бишкек шаҳридаги бошқарув маркази орқали назорат қилинади.

​Олинган космик маълумотлардан қишлоқ хўжалиги ерлари, музликлар, сув объектлари ҳамда ўрмонларни мониторинг қилиш, шунингдек, табиий офатларни эрта аниқлаш ва ер ости бойликларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашда фойдаланилади.

Келажакда бу маълумотлар давлатнинг рақамли тизимларига интеграция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samarkand-2028 илк ўзбек сунъий йўлдоши орбитага чиқарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...